Сариосиёда отасига тегишли машинани бошқарган 22 ёшли йигит ЙТҲга учраб ҳалок бўлди

Сариосиёда отасига тегишли машинани бошқарган 22 ёшли йигит ЙТҲга учраб ҳалок бўлди

2021 йил 13 март куни тунги вақтда Сариосиё тумани Нилоба маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1 456-километрида ЙТХ юз берди. Аниқланишича, автоаварияни Сариосиё тумани Турмушобод маҳалласида яшовчи 22 ёшли йигит содир этган.

Йигит отасининг LADA Granta машинасида  келаётиб, бошқарувни йўқотган. Йўлнинг ўнг четидаги ариқдан ўтиб кетиб, дарахтга урилган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Аниқланишича, ҳалокатга машинанинг катта тезликда бошқарилгани ва ёғингарчилик сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!