Самарқандда юқори босимли магистрал газ қувурида ёнғин келиб чиқди

Самарқандда юқори босимли магистрал газ қувурида ёнғин келиб чиқди

Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳудудидан ўтган ва 1959 йилда ишга туширилган, «Зирабулоқ» магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Жарқоқ – Бухоро – Самарқанд – Тошкент» магистрал газ қувурида ёнғин келиб чиқди.

KUN.UZ мухбирлари М41 йўлидан ўтаётган чоғда аввалига диаметри 720 мм эканлиги айтиладиган газ қувуридан кучли овозда газ сизиб чиқаётганига гувоҳ бўлишган. Кейин ёнғин рўй берган.

Хавфлилик даражаси юқори бўлган, ушбу биринчи тоифали магистрал газ қувурининг муҳофаза зонаси газ қувури ўқидан ҳар икки тарафга 200 метр этиб белгиланган.

Ҳозирча қувурдаги ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Масъуллар ҳам бу борада баёнот беришганича йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!