Самарқандда қуёш батарея панеллари ишлаб чиқарилади

Самарқандда қуёш батарея панеллари ишлаб чиқарилади

Оқдарё тумани ҳокими бошчилигидаги делегациянинг яқинда Жанубий Кореяга сафари давомида СAM GREEN AGRO HOUSE Сo., ltd, RICO GROPP , METABUSCO корпорациялари вакиллари билан учрашувларда ана шундай келишувларга эришилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Бугунги кунда туманимизда Корея Республикасидаги бир қатор фирма ва компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, дейди Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Абилов. Айниқса, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш борасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сафар давомида ўтказилган бизнес форум, брифинг ва учрашувларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгуси истиқболларини атрофлича муҳокама этдик. Натижада Корея компаниялари туманимизда замонавий иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш учун 2,3 миллион доллар миқдорида инвестиция киритадиган бўлди. Шунингдек, энергия тежамкор қуёш батарея панелларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Бугунги кунда тумандаги Барака массивида гидропоника усулидаги иссиқхоналар қуриш учун 10 гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда картошка уруғчилиги бўйича ҳам замонавий лаборатория ташкил этилади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!