Самарқандда Nexia бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган

Самарқандда Nexia бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган

Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 14 октябрь куни соат 06:20 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1050-километрида Nexia ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ва машина ағдарилиб кетган.

Авария оқибатида транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!