Самарқандда 7–8-октабр кунлари Халқаро гастрономик фестивал бўлиб ўтади

Самарқандда 7–8-октабр кунлари Халқаро гастрономик фестивал бўлиб ўтади

2022 йилнинг 7–8 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро гастрономик фестиваль бўлиб ўтади. Фестивалга ташриф буюрганлар мазали таомлар ва байрам томошаларидан баҳраманд бўлишади.

Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси томонидан ташкил қилинмоқда.

Фестивалдан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг гастрономик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, гастрономик туризм йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий пазандалик анъаналарини оммалаштириш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат.

Мусобақада хорижий давлатлар ва Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир вилоятидан келган ошпазлар жамоалари, хорижий мамлакатлардан келган сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари ошпазлари иштирок этади.

Фестивал якунига қадар ҳакамлар ҳайъати тайёрланган таомларга баҳо беради ва ғолиб ошпазлар аниқланади.

Манзил: Ислом Каримов кўчаси
Кириш бепул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!