Туркияда ТikTok оилавий қадриятларга таъсир қилгани учун блокланиши мумкин

Туркияда ТikTok оилавий қадриятларга таъсир қилгани учун блокланиши мумкин

Туркияда ТikTok оилавий қадриятларга таъсир қилгани учун блокланиши мумкин. Бу ҳақда Туркия парламентининг Рақамли оммавий ахборот воситалари комиссияси раҳбари Ҳусайн Яйман NТV телеканали эфирида айтиб ўтди.

Ижтимоий тармоқниннг блокланиш эҳтимоли унинг Туркияда оилавий қадриятларга салбий таъсири билан боғлиқ.

"ТikTok АҚШда тақиқланган, биз бу тақиқга қаршимиз, аммо Туркияда вазият қонунчилик томонидан тақиқланиш даражасига етиши мумкин", — дея огоҳлантирди Яйман.

Бундан ташқари, у Х ижтимоий тармоғини юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун Туркияга ўз вакилини юборишга чақирди. Шунингдек, Туркиянинг сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган “троллар” хавфи ҳақида гапирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!