Россиянинг Владивосток шаҳри вақтинча ишлаётган ватандош хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди

Россиянинг Владивосток шаҳри вақтинча ишлаётган ватандош хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Россиянинг Владивосток шаҳридаги "Праздник вкуса" масъулияти чекланган жамиятида вақтинча ишлаётган ватандош хотин-қизлар билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф аввалида меҳнат мигрантларига яратиб берилган шароитлар ўрганилди ва корхона раҳбариятига уларни янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.

Ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, тараққиётимизнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилаётган шароитлар алоҳида урғуланди.

Бундан ташқари, иштирокчиларга Бош консулхона фаолияти, Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган хизмат турлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув сўнгида ватандошларга турли хил намойишлар ва тартибсизликларда иштирок этмаслик, маҳаллий урф-одат ва анъаналарни ҳурмат қилиш ҳамда Россиянинг миграция бўйича қонунларига риоя этиш зарурлиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!