Россиялик қиз 13 машина иштирокидаги ЙТҲ сабабчиси бўлди

Россиялик қиз 13 машина иштирокидаги ЙТҲ сабабчиси бўлди

Санкт-Петербургнинг Выборг туманида 13 та машина билан катта автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда вилоят йўл политсиясининг ташвиқот бўлими маълум қилди.

Маълум бўлишича, Москва вақти билан соат 09:50 атрофида Выборг трассасида 25 ёшли қиз  бошқарган “Audi А7” автомобили пиёдалар ўтиш жойига яқин тутган “Mersedec” билан тўқнашган. Шундан сўнг қиз рулни яна бурган ва нотўғри ҳаракат натижасида майсазорга криб кетган. Ҳаракатдан тўхтамаган ҳолда қатор турган 13 та машинани бориб урган.

Автоҳалокат натижасида "Audi" нинг ҳайдовчиси ва йўловчиси ўртача даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Интернетда тарқалган видеодан маълум бўлдики, автоҳалокатни юзга келтирган қиз синовдаги ҳайдовчи бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!