Россияга бораётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Россияга бораётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Россия Федерацияси аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади.

Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!