Россиядаги МЧЖ раҳбари сирдарёлик тадбиркорни чув туширди. У ҳам ўзбек

Россиядаги МЧЖ раҳбари сирдарёлик тадбиркорни чув туширди. У ҳам ўзбек

Гулистон шаҳрида яшовчи, масъулияти чекланган жамият раҳбари А.Д. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудида 2 гектар майдонда иссиқхона барпо этишни режалаштирди. Шу мақсадда у 2019 йилнинг июнь ойида Россия Федерациянинг Краснодар шаҳрида фаолият юритаётган МЧЖ билан шартнома тузди, дея хабар бермоқда “Роstdа” мухбири Алижон Абдусатторов.

Умуман олганда, А.Д. Россиядаги МЧЖ ҳисоб рақамига 600 минг АҚШ доллари ўтказиб бериши керак эди. У шартномада белгиланганидек тўловнинг 30 фоизини, яъни 180 минг АҚШ долларини аванс сифатида бажарувчи ташкилотнинг ҳисобига ўтказди.

Аммо Краснодардаги МЧЖ таъсисчиси, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Д. шартнома шартларининг бирортасини бажармади.

Бугунги кунда, унга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!