Россияда ўтган суткада 16 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинди

Россияда ўтган суткада 16 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинди

Якшанба куни берилган хабарларга кўра, 24 октбярь куни Россияда 16 710 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Бу билан Россияда CОVID-19 ташхиси қўйилганларнинг умумий сони 1 513 877 тага етди. Шанба кунги янги ҳолатларнинг 4455 таси пойтахт Москвада қайд этилганди.

Шунингдек, Россияда ўтган сутка давомида яна 229 киши коронавирусдан вафот этган. Айни пайтда қурбонлар жами бўлиб 26 050 тани ташклил қилмоқда.

Бундан ташқари, Россияда коронавирус билан касалланган беморларнинг 1 130 818 нафари ҳозирга қадар соғайган.

«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус аниқлаш бўйича 56,7 миллиондан ортиқ лаборатория тадқиқотлари, жумладан, сўнгги 24 соат ичида 564 мингта тест ўтказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!