Россияда космонавтларни парвозлар сони ва натижасига қараб тоифалаш режалаштирилмоқда

Россияда космонавтларни парвозлар сони ва натижасига қараб тоифалаш режалаштирилмоқда

Россияда космонавтларни парвозлар сони ва натижасига қараб тоифалаш режалаштирилмоқда. Тегишли буйруқ лойиҳаси «Роскосмос» томонидан ишлаб чиқилди, дея хабар беради Meduza.

Ҳужжатда бир парвозни амалга оширган космонавтга учинчи тоифа, икки парвозга иккинчи тоифа, уч ва ундан ортиқ парвозни бажарган космонавтга эса биринчи тоифа берилиши кўзда тутилмоқда.

Биринчи тоифали космонавтнинг бошқаларга кўра қандай имтиёзи бўлишига буйруқ лойиҳаси ва унга изоҳда тушунтириш берилмаган.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!