Россиянинг Ленинград вилояти Сертолово шаҳридаги ҳарбий полиция биносида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
"Сертоловодаги ҳарбий қисмнинг маъмурий биноси қулаган жойда вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилгандан сўнг, уч кишининг жасади топилди", деб ёзган у.
Губернатор воқеа жойида махсус техника ишлаётганини ва тергов давом этаётганини таъкидлади.
Портлаш 17 февраль куни тушдан кейин ҳарбий қисм ҳудудидаги ҳарбий полиция биносининг учинчи қаватида содир бўлган. Портлаш тўлқини бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларини, шунингдек, чордоқни қисман қулатди. Вайроналар остида яна тўрт киши қолиб кетиши мумкин.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.