Россияда автобус ҳалокати: 6 киши ҳалок бўлди

Россияда автобус ҳалокати: 6 киши ҳалок бўлди

Рязан вилоятида Москвадан Aстраханга кетаётган оддий автобус билан содир бўлган ЙТҲда олти киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда 2 январь, якшанба куни Россия Ички ишлар вазирлигининг Рязан вилояти бўйича департаментига таяниб, “ТAСС” хабар берди.

Ҳодиса эрталаб соат 05:45 да Скопинский тумани Вослебово қишлоғи ҳудудида содир бўлган. Aвтобусда жами 56 нафар йўловчи бўлган.

“Москвадан Aстрахан томон ҳаракатланаётган “Неоплан” оддий автобуси темир йўл кўприги таянчига бориб урилган, натижада олти киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!