Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машинасини топширди

Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез ёрдам машинасини топширди

Россия «Иннопром» кўргазмаси доирасида Ўзбекистонга 20 та тез ёрдам машинасини топширди. 

Улардан 16 таси «Соболь» йўлтанламаси ва 4 таси эса «ГАЗель НEХТ» мобил тиббиёт мажмуасидир.

Маълум қилинишича, «ГАЗель НEХТ» мобил тиббиёт мажмуаси сайёр тиббий кўриклар, профилактика, ташхиш қўйиш ва даволаш тадбирлари учун мўлжалланган. Ҳар бир мобил марказ бу деярли иккита тўлақонли тиббиёт хонасидир. У ерда турли йўналишдаги шифокорлар ўз ишларини олиб боришлари мумкин.

Хоналар алоҳида кириш жойига эга ва алоҳида санузеллар билан жиҳозланган.

Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горкий автозаводи ишлаб чиқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!