"Россия Украина ҳудудини босиб олган давлат, деб аталади"

"Россия Украина ҳудудини босиб олган давлат, деб аталади"

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, БМТ Бош ассамблеяси томонидан Қрим бўйича резолюция қабул қилинишига ишончи комил, унда Россия «истилочи мамлакат» сифатида тан олиниши керак. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Порошенконинг сўзларига кўра, унинг БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиши ва жаҳон етакчилари билан учрашувлари туфайли дунёнинг бир қатор давлатлари Украина билан ҳамжиҳат бўлишига ишонч уйғотди.

«БМТнинг Қрим бўйича резолюцияси аниқ қабул қилинади, унда Россия Украина ҳудудини босиб олган давлат, деб аталади», - дея маълум қилди Порошенко.

Украина етакчиси «Инновациялар. Инвестициялар. Харьков ташаббуслари» халқаро иқтисодий форумида сўзлаган нутқида шундай баёнот берган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!