Кения Миллий разведка хизмати парламентга тақдим қилган ҳисоботга кўра, жами 1000 нафар кениялик Россия армияси томонидан Украинадаги урушда қатнашиш учун сафарбар қилинган.
2026 йил феврал ойида 89 нафар кениялик фронт чизиғида бўлган. Аввалроқ мамлакат ҳукумати тўлиқ миқёсдаги уруш бошланганидан бери Россия томонида тахминан 200 нафар кениялик жанг қилгани ҳақида хабар берган эди.
Ҳисоботда таъкидланишича, сафарбар қилувчи агентликлар Кения аэропортлари ходимлари, иммиграция хизмати ва куч ишлатиш идоралари билан ҳамкорлик қилиб, янги ёлланганларни Россияга муаммосиз юборишган.
Шунингдек, ҳисоботда Найроби шаҳридаги Россия элчихонаси ва Москвадаги Кения элчихонасининг сафарбарлик жараёнига алоқадорлиги келтирилган.
Олдинроқ Россия кенияликларни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун сафарбар қилинишида ўзининг алоқадорлигини инкор этган эди.
Ҳисоботда урушга янги юборилганларнинг тақдири ҳақида маълумот берилмаган, аммо фронт чизиғида бўлганлардан ташқари 35 киши Россиядаги ҳарбий тайёргарлик лагерларига жўнатилгани, 39 киши жароҳат олгани ва 28 киши бедарак йўқолгани қайд этилган.
Маълумотларга мувофиқ, янги сафарбар қилинганларга ойига 350 минг Кения шиллинги (тахминан 2,4 минг доллар) тўланиши ва бонус сифатида 1,2 миллион шиллинггача (8,3 минг доллар) берилиши ваъда қилинган.
Найроби аэропортида назорат кучайтирилгач, фуқароларни Жанубий Африка, Уганда ва бошқа қўшни давлатлар орқали Россияга юбориш бошланган.
Кения ҳукумати терговнинг давом этаётганини маълум қилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазири BBC'га берган интервьюсида ноқонуний сафарбарликни тўхтатиш учун Россия билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.