The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
Нашр манбаларига таяниб хабар беришича, Норвегия ҳукуматига алоқадор олим кучли микротўлқин энергия импульсларини чиқара оладиган қурилма яратган. У 2024 йилда уни ўзида синаб кўрган ва “Гавана синдроми”га ўхшаш аломатларни ҳис қилган. Олимнинг шахси ошкор этилмаган.
Ҳисоботга кўра, 2024 йилда Пентагон делегацияси қурилмани баҳолаш учун Норвегияга борган. Шу йил декабрида эса разведка ва Оқ уй расмийлари ҳам ушбу масала юзасидан музокаралар ўтказган.
Бироқ синов натижалари билан таниш шахслар норвегиялик олим бошдан кечирган таъсирлар классик “Гавана синдроми”дан фарқ қилишини таъкидлаган. Шунингдек, бу ҳолат мазкур синдром чет эл душманлари томонидан махфий қурол қўлланганини исботламаслиги айтилган.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашида биотаҳдидлар масаласини бошқарган собиқ амалдор, генерал Пол Фридрихснинг фикрича, йўналтирилган энергия қуроллари инсон саломатлиги учун турли хавфлар туғдириши мумкинлиги ҳақида ишончли далиллар мавжуд.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.