Россия шакарини Қозоғистонга автомобилда олиб кириш тақиқланиши мумкин

Россия шакарини Қозоғистонга автомобилда олиб кириш тақиқланиши мумкин

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия шакарини Қозоғистон ҳудудига олиб ўтишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда вазир ўринбосари Ербол Тасжуреков маълум қилди.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар вазирлик вакилига мутахассисларнинг Россия шакарини автомобилларда мамлакатга олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги таклифи ҳақида сўради.

“Умуман олганда, мамлакатимизда тўртта шакар заводи мавжуд бўлиб, улардан бирида шакарқамишни қайта ишлаш йўли билан маҳсулот ишлаб чиқарилади. Биз шакар саноатини ривожлантириш йўналишида иш олиб бормоқдамиз, тегишли комплекс режа қабул қилинган. Аммо ҳозир Россия шакарининг нархи бир қатор сабабларга кўра мамлакатимизда ишлаб чиқарилган шакардан арзонроқ. Шу боис, четдан келтириладиган шакар анча арзон эканини инобатга олиб, маҳаллий лавлаги хомашёсидан шакар ишлаб чиқарадиган заводларимиз холис ва адолатли нарх белгилаши учун бу масалани кўриб чиқмоқдамиз”, — деди Е. Тасжуреков.

Унинг айтишича, бу масала идоралараро комиссия йиғилишида кўриб чиқилади.

“Ҳозир биз бу масала билан шуғулланмоқдамиз, шунинг учун тегишли маълумотлар тайёрланиб, идоралараро комиссия муҳокамасига тақдим этилади. Агар мазкур комиссиянинг барча аъзолари бу масалани қўллаб-қувватласа, тегишли қарор қабул қилинади”, — деди вазир ўринбосари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!