Россия: "Қирғизистондаги можаро ўта хавфли нуқтага етди"

Россия: "Қирғизистондаги можаро ўта хавфли нуқтага етди"

Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Нарышкин Қирғизистондаги можаро юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, собиқ президент лавозимидан кетиши билан келишмовчилик бошланди.

“Алмазбек Атамбаев ва амалдаги ҳукумат ўртасида можаро, собиқ президент ўз ваколатларини топшириши билан, биринчи ойларнинг ўзида келишмовчилик бошланди. Афсуски, шу кунларда можаро жуда хавфли нуқтага етди”, - деди Нарышкин.

Разведка хизмати раҳбари Россия ҳукумати томонларни вазминликка чақираётганини айтди.

“Биз албатта қардош бўлган халқ, мамлакат тақдири ташвишга солмоқда. Россия ҳукумати вакиллари томонларни вазминликка чақирмоқда”, - деди Россия ташқи разведка хизмати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни Қирғизистон махсус куч ишлатар бўлинма ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Ҳарбийлар собиқ президентни қўлга олиш бўйиа махсус амалиёт ўтказишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида жами бир нафар махсус бўлинма ҳарбийси ҳалок бўлди ва 45 киши жароҳатланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!