Россия нефть ва газидан воз кечиш Европа Иттифоқига 195 миллиард еврога тушади

Россия нефть ва газидан воз кечиш Европа Иттифоқига 195 миллиард еврога тушади

Европа давлатларининг Россия углеводородларидан воз кечиши ЕИга тахминан 195 миллиард еврога тушади. Бу ҳақда Financial Times журнали хабар тарқатмоқда.

Журналнинг ёзишича, Евро Иттифоқи давлатлари бу маблағни келаси беш йил ичида сарфлайди.

Европа Комиссияси Россияга энергетика қарамлигидан халос бўлиш учун энергияни тезлаштирилган ўтиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжатда қайд этилишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари қайта тикланадиган энергияни ривожлантиришга эътибор қаратишлари ва умуман энергия сарфини камайтиришлари керак.

Financial Times журналининг маълумотига кўра, Европа комиссияси лойиҳани келаси ҳафта расман кўриб чиқиш учун тақдим этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!