Россия дон маҳсулотларини фақат “дўст мамлакатлар”га сотмоқчи

Россия дон маҳсулотларини фақат “дўст мамлакатлар”га сотмоқчи

Россия дон маҳсулотларини фақат “дўст мамлакатлар”га сотишини маълум қилди.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев Петербург Халқаро Иқтисодий Форумида (СПИЕФ) сўзга чиқиб, бир қатор муаммоларни, жумладан, бузилган таъминот занжирлари ва молиявий ҳисоб-китоблар билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида гапирди.

У Россия энг кўп муҳтож бўлган давлатларни озиқ-овқат билан таъминлаш учун бу тўсиқларни енгиб ўтиши кераклигини айтди.

“Бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз ташқи бозорда бўлади, фақат бизга дўстона, бизга тўсиқ ва қийинчилик туғдирмайдиган мамлакатларда бўлади",-деди Дмитрий Патрушев.

Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, бу йил Россия рекорд даражадаги буғдой ҳосилини кутмоқда.

Айрим мамлакатлар очарчилик таҳдиди билан юзма-юз келаётганини эслатган Россия етакчиси, бу вазиятда айб бутунлай “Ғарб элитаси” зиммасида эканини даъво қилди.

Сўнгги икки ойда буғдой нархи рекорд даражага кўтарилган бўлса-да, ғалла инқирози бутун дунёда сезилмоқда.

Об-ҳаво шароити ва коронавирус эпидемияси таъсирида қолган жаҳон озиқ-овқат бозори 24-февралдан бери давом этаётган Россия-Украина уруши ва Ғарбнинг Москвага қарши санкциялари туфайли яна бир зарбага дуч келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!