НАТО мамлакатлари Россияга қарши "гибрид уруш"ни кучайтирди ва гўёки "вазиятни беқарорлаштириш" учун рангли инқилобларни уюштириш мақсадида террорчи ҳужайраларни жалб қилаётгани ҳақида маълумот берди, деб айтди Давлат Думасининг чет давлатларнинг Россия Федерацияси ички ишларига аралашувини текшириш бўйича комиссияси раиси Василий Пискарев.
Унинг таъкидлашича, радикализм ва экстремизмнинг тарқалиши Ғарб мамлакатларининг Россияга қарши ҳаракатларининг навбатдаги, еттинчи усули бўлди. Бундан олдин у "ташқи таъсир"нинг бошқа мақсадлари "болалар ва ёшлар, фуқаролар соғлиғи, молия ва иқтисодиёт, давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, маънавий-ахлоқий асослар, шунингдек, Россиядаги сайлов жараёнлари" эканлигини таъкидлаган эди.
"Комиссия НАТО мамлакатларининг гибрид уруш олиб бориш воситаси сифатида экстремистик ва террористик ташкилотлардан фаол фойдаланаётганини қайд этмоқда. Бу очкўз геосиёсий мақсадларга эришиш, ички сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, рангли инқилобларни бошлаш учун қилинмоқда. Ғарб анъанавий аралашув усулларидан ташқари, қўрқитиш тактикасига ўтди. Нафақат қотиллик, террор ҳужумлари ва қўпорувчилик таҳдидлари пайдо бўлди, балки аниқ жиноятлар ҳам содир этилмоқда," - деди Пискарев, бироқ ҳеч қандай тафсилотларни келтирмади.
Депутатнинг айтишича, бундай "аралашув"нинг олдини олиш мақсадида Дума комиссияси аъзолари қонунчиликка қўшимча ўзгартиришлар ишлаб чиқди. Уларга кўра, терроризм, қўпорувчилик ва уларга алоқадорлик учун жазо умрбод қамоққача кучайтирилди. Бундан ташқари, қонун чиқарувчилар болаларни интернет орқали жиноятларга жалб қилганлик учун жазони оғирлаштирди, шунингдек, "Россия хавфсизлигига қарши фаолиятда хорижий давлатга молиявий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатганлик учун қатъий жиноий жавобгарлик жорий этилди."
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.