Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДРга қарши санкцияларга риоя этилишини назорат қилувчи экспертлар гуруҳининг мандатини узайтириш бўйича овоз беришда вето ҳуқуқидан фойдаланди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДРга қарши санкцияларга риоя этилишини назорат қилувчи экспертлар гуруҳининг мандатини узайтириш бўйича овоз беришда вето ҳуқуқидан фойдаланди

Гарчи санкциялар режимининг ўзи расман бекор қилинмаган бўлсада, бу экспертлар гуруҳи фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади.

Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида бу қарорга қарши овоз берган ягона давлат эди. Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя экспертлар гуруҳини "нохолис ва сифатсиз маълумотлар асосида фаолият кўрсатаётгани" учун танқид қилди ва Москва анчадан бери санкциялар режимини қайта кўриб чиқиш тарафдори эканини билдирди.

Сўнгги ойларда Ғарб давлатлари ва Украина расмийлари Шимолий Корея Россияга катта миқдорда артиллерия снарядлари ва баллистик ракеталар етказиб бераётганини айтиб келишмоқда. Москва КХДР қуролларини сотиб олганини рад этмоқда .

"Айни дамда Россия Шимолий Корени Украинадаги уруш учун ўқ-дорилар ва баллистик ракеталар етказиб бергани учун кўпроқ рағбатлантиришдан манфаатдор кўринади", — дея бунга муносабат билдирди Жанубий Кореянинг БМТдаги доимий вакили Хван Чжунг-Кук.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!