Россия Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Россия Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Путин Россия Федерацияси Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда ёрдам беришда давом этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатда Россия томони Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда ёрдам беришда давом этишга тайёрлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Арманистон-Озарбайжон муносабатларини нормаллаштириш, шу жумладан Владимир Путиннинг Бокуга давлат ташрифи чоғида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан олиб борган музокараларини ҳисобга олган ҳолда муҳокамалар давом этди. Россия томони Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик шартномасини ишлаб чиқишда, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш жараёнини илгари суришда, шунингдек, транспорт ва логистика алоқаларини блокировкадан чиқаришда ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!