Роналду жаримага тортиладими?

Роналду жаримага тортиладими?

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”нинг “Райо Вальекано” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини тугашидан олдин “Олд Траффорд”ни тарк этди. “Қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг бу футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини номақбул деб атади.

Айни пайтда "Манчестер Юнайтед"даги манбалар Роналду ва бошқа ўйинчилар Эрик тен Хаг томонидан жаримага тортиладими, деган саволга жавоб беришмади. Худди шу манбалар бу ҳолат клубнинг ички интизом масаласи эканини таъкидлаган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лигадаги илк ўйинини 7 август куни "Брайтон"га қарши ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!