"Рома" Шомуродов учун Россия клубига тўланмаган пулларни тўлайдиган бўлди

"Рома" Шомуродов учун Россия клубига тўланмаган пулларни тўлайдиган бўлди

"Ростов" клуби матбуот хизмати ФИФА ҳужумчи Элдор Шомуродов учун тўланмаган пуллар бўйича "Рома" клубига нисбатан ростовликлар аризаси қондирилганлиги ҳақида хабар берди.

"Ростов" футбол клуби ушбу йилнинг сентябрь ойида Италиянинг "Рома" клуби устидан форвард Элдор Шомуродов трансфери бўйича ФИФА футбол трибуналига ариза топширганди.

Гап шундаки, ўшанда "Ростов" Элдор "Женоа"дан Римга кўчиб ўтганида ўз улушини ололмаганди.

"Бизнинг ариза ФИФА томонидан қабул қилинди ва тўлиқ қаноатлантирилди", - дейилади клуб хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!