Рожер Федерер фаолиятидаги энг яхши ўйини ва энг аламли мағлубиятини айтди

Рожер Федерер фаолиятидаги энг яхши ўйини ва энг аламли мағлубиятини айтди

«Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони швейцариялик Рожер Федерер қайси ўйинни ўзи учун энг яхши ва қайси мағлубият ўзи учун энг ранжитадигани ҳақида айтди.

У 2004 йилги US Open финалида Ллейтон Хьюиттни 6:0, 7:6 (7:3), 6:0 ҳисобида мағлуб этганини ва 2008 йилги "Уимблдон" финалида Рафаэль Надалга 4:6, 4:6, 7:6 (7:5), 7:6 (10:8), 7:9 ҳисобида ютқазганини эслади.

“Мен учун Ллейтон Хьюиттга қарши АҚШ Очиқ чемпионатининг финали ўзгача бўлганди, унда 6:0, 7:6, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонгандим. «Катта Дубулға» финалида бундай бўлмайди – сиз биринчи сетда учасиз, иккинчисида ўзингизни йўқотиб қўясиз, учинчисида эса яна устунлик қиласиз.

Мен учун ўша ўйин идеали бўлган. Мен дунёнинг чўққисида эдим, биринчи ракеткага айландим ва бунга лойиқ эканлигимни исботладим. Яна мен жуда ҳурмат қиладиган теннисчи билан ўйинда.

Энг ранжитадиган мағлубият? Эҳтимол, "Уимблдон - 2008". Рафа билан ўйинда ҳаммаси қоронғуликда тугагандек бўлди. Жуда кўп нарса хавф остида эди. Ғолибни аниқлаш керак эди. Ва вазият унинг фойдасига ҳал бўлди. Ўша пайтда юрагим эзилиб кетди", - дея Федерернинг сўзларини келтиради


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!