Рим папаси март ойида Ироққа йўл олмоқчи

Рим папаси март ойида Ироққа йўл олмоқчи

Рим папаси Франциск келгуси йилнинг 5-8 март кунлари Ироққа сафар қилади, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”. Агар сафар амалга ошса, у Ироққа келган илк папа бўлади. 

Ватикан расмий вакили Маттео Бруни сафар дастури кейинроқ эълон қилинишини ва дастурда пандемия билан боғлиқ вазият эътиборга олинишини билдирди. Келгуси ҳафтада 84 ёшни қарши олиши кутилаётган Франциск Ироқнинг бешта шаҳрига, жумладан, Бағдод, Эрбил ва Мосулга бормоқчи. 

Папанинг жорий йилга режалаштирилган барча сафарлари коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган. 

Ироқ ҳукумати Ватиканнинг баёнотини илиқ кутиб олди ва папанинг сафари “тарихий воқеа” бўлишини маълум қилди. Президент Барҳом Солиҳ 2019 июлида папани Ироққа таклиф қилган ва унинг сафари узоқ йиллик урушни бошидан ўтказган мамлакат учун “шифо” бўлишига умид билдирганди.   

Айни пайт Ироқда 100 мингга яқин насроний яшайди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!