"Реал" ҳужумчиси Асенсиога бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда

"Реал" ҳужумчиси Асенсиога бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда

"Реал Мадрид" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Марко Асенсио қишки трансфер ойнасида клубини алмаштириши мумкин, деб хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, 26 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига "Арсенал", "Милан" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Асенсионинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Асенсио 2015 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лигада 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!