Расман! 1 майдан талабалар ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджети ҳисобидан қоплаб берилади

Расман! 1 майдан талабалар ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджети ҳисобидан қоплаб берилади

Президентнинг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабаларнинг ижара тўловининг ярми қопланади.

Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, қолган ҳудудларда — БҲМнинг 0,5 баравари миқдоридан ошмаслиги лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!