Ранбир Капур ва Алия Бҳатт мухлислари учун ажойиб янгилик бор

Ранбир Капур ва Алия Бҳатт мухлислари учун ажойиб янгилик бор
Тахминан бир ярим йил олдин танишган жуфтлик  ўтган йили ўз муносабатларини  расм эълон қилишди. Шундан бери улар ҳақидаги янгиликларни тўхтовсиз эшитмоқдамиз. 
Мухлислари томонидан  Ралия  деб номланган бу жуфтлик дунё бўйлаб машҳурликка эришишмоқда ва ўз муносабатлари борасида ота-оналари розилигини ҳам олишди.
Шу кунгача Болливудда кўпгина тўйлар бўлиб ўтди, энди эса шундай шодиёналар  рўйхатига Ранбир ва Алия жуфтлиги ҳам  қўшилиши кутилмоқда. 
Хабарларга кўра, Нита Капур шу йилнинг июн ойида уларнинг унаштирув маросимини ўтказиш ниятида, аммо ёш жуфтлик бу борада шошилишмоқчи эмас. Бу ҳақда  zee-tv да маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!