Раисий: ШҲТ Эрон учун имконият ойнаси бўлади

Раисий: ШҲТ Эрон учун имконият ойнаси бўлади

“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Эрон учун, Эрон ҳам ШҲТ учун имконият ойнасидир. Бу ҳақда ушбу мамлакат Президенти Иброҳим Раисий Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги иштироки якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“ШҲТ Осиёдаги турли молиявий ва иқтисодий ташкилотларни бирлаштира олди. Россия ва Хитой каби давлатлар билан савдо ҳажмини ҳисобга олсак, ташкилотга аъзолик Эрон учун, албатта, фойдали бўлади”.

Раисий давлатини қўллаганларга миннатдорлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон географик жойлашуви туфайли “ғарб ва шарқ, жануб ва шимолни боғловчи кўприкка айланиши мумкин.

“Биз Марказий Осиё ва қўшниларимиз билан савдо-иқтисодий алоқани ривожлантирмоқчимиз”, дея қўшимча қилди Эрон етакчиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!