Қуёшли кунлари кам бўлган шаҳарлар

Қуёшли кунлари кам бўлган шаҳарлар

Қуёш нури — Ерда нормал ҳаёт кечириш учун муҳим шартлардан бири. Унинг йўқлиги дарҳол кайфият руҳий мувозанат ва одам асаб тизимига таъсир қилади. Қуёшли кунлар сони кам бўлган шаҳарлар мавжуд бўлиб, улардаги булутли ҳаво ва қоронғуликка қарамай, бу мегаполислар фаол шаҳар ҳаёти билан ажралиб туради.

Мурманскда бир неча ойлаб давом этадиган тунлар тайёр бўлмаган руҳиятга кучли таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ Қутб доираси ортидаги маҳаллий аҳоли қувват ва оптимистик ҳиссий кайфиятнинг йўқлигидан нолишмайди. Улар паст ҳароратга ҳам кўникишган. Айрим вақтларда ҳарорат ўлчагич 10 даража совуқни ҳам кўрсатади. Қоронғу кунлар ва йилига 1715 қуёшли соатлар мавжудлиги уларга тўсқинлик қилмайди.

Швециянинг Кируна шаҳри Қутб доирасидан 150 км шимолда жойлашган. У ер фасллар асосан қоронғуликда ўтади. Қишда оқшом тун билан алмашади. Қуёш бор-йўғи бир неча ҳафтагина кўзларни қувонтиради. Бу вақт асосан июнь ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Кируна номининг келиб чиқиши қизиқ. У «оппоқ қуш» маъносини англатади. Оқ тўшак Швеция шимолидаги водийлар ва тоғларда ётади. У ерда 1680 қуёшли соатлар бўлади.

Япония даъвогарлик қиладиган Курил оролларида Южно-Курильск номли рус шаҳри бўлиб, у ўзининг туманлари ва узоқ давом этадиган тунлари билан машҳур. Йил давомида уни 1662 соат қуёш нурлари ёритади.

Американинг майдони бўйича энг катта штат пойтахти – Жуно деярли 8,5 минг кв.км.ни эгаллайди. Бироқ унда цивилизация белгилари мавжуд эмас. Ёввойи тоғ ва ўрмонлардан иборат. Қуёш йилига бор-йўғи 1,55 минг соат нур сочади.

Германиянинг Кёльн шаҳри ҳам қуёш нури билан мақтана олмас экан. Соатларда ҳисоблаганда қуёш у ерда йилига 1,5 минг соат бўлади. Омадни қарангки, қолган жиҳатлари бўйича маҳаллий аҳоли нолимаса ҳам бўлаверади.

1,4 минг соат ёрқин қуёш нури. Буюк Британиянинг йирик шаҳри Бирмингҳэмда бу ҳолатга кўникишган. Британияликлар юмшоқ ва нам иқлимда ўзларини жуда қулай ҳис этишади.

Канаданинг Принс-Руперт шаҳри (Британия Колумбияси) Тинч океани қирғоқлари шимолида жойлашган. Бу географик ҳудуд доимий туман билан ажралиб туради.

Минг соатдан кам – 992 соат. Бунга фақат Алеут ўлкасидаги Никольск қишлоғи аҳолиси чидай олади. У ерда Қуёш – камёб ва албатта ғаройиб ҳодиса.

Фарер оролларидаги Торсҳавнга қуёш батареялари келишига бироз муддат вақт бор. Қуёш у ерда бор-йўғи 884 соат нур таратади. Бироқ орол аҳолиси ўз тақдиридан нолимайди. Ҳаёт даражаси анча юқори.

Норвегиядаги Ян-Майен шаҳар мақомига етмайди. У ерда бор-йўғи бир неча ўнта — давлат станциялари ходимлари яшайди. Бироқ у сайёрамизнинг энг қоронғу шаҳарлари рейтингида етакчиликни қўлга киритган. Ян-Майенда қуёш йил давомида бор-йўғи 823 соатга пайдо бўлади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!