Қўшма Штатлар Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди — АҚШ Молия вазирлиги

Қўшма Штатлар Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди — АҚШ Молия вазирлиги

Янгиланган санкциялар рўйхатига 400 нафар шахс ва ташкилот киритилди. Санкцияларга дучор бўлганлар орасида Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг ўғли Павел Белоусов ҳам бор. Шунингдек, унинг рафиқаси Евгения ҳам рўйхатга киритилган. Қўшма Штатлар 2022 йил декабрь ойида Андрей Белоусовга қарши санкциялар киритган эди.

АҚШ Молия вазирлиги пресс-релизда қайд эшитилишича, санкциялар рўйхатидан жой олган шахслар ва компаниялар Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ҳамда Украинада уруш олиб бориш учун пул топишга ёрдам бермоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!