Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионати ўтказилади

Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун жаҳон чемпионати ўтказилади

Мусобақа Спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Муқимий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган мазкур чемпионатда юртимиз вакилларидан ташқари Россия, Беларусь, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Руминия, Исроил, Ҳиндистон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 га яқин давлатдан қарийб 300 нафар спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Қўқон шаҳри мезбонлик қиладиган ушбу жаҳон чемпионати белбоғли кураш қоидаларига кўра ўтказилиб, унда ўсмирлар 42, 45, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 85, 95 кг ҳамда 95 килограммдан юқори вазн тоифаларида беллашса, қизлар 44, 48, 52, 57, 63, 70 кг ва 70 килограммдан юқори вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боради.

«Қўқон ва спорт» шиори остида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 216 миллион сўмни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!