Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тасдиқланди

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тасдиқланди

Суперярим ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-2-0)нинг навбатдаги жанги тафсилотлари расман маълум бўлди.

Ҳамюртимиз Гран-при тизимидаги OTX турнирида иштирок этади. У ўзининг илк жангини 1 июнь куни грециялик Андрес Кацуракис (12-0-0)га қарши ўтказади. Жанг ғолиби Гран-прининг ярим финал босқичига йўл олади.

Аввалроқ, ҳамюртимизнинг янги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Унинг янги менежери Луис Кики Магана — DAZN, TopRank ва шунга ўхшаш кўплаб машҳур компаниялар билан бирга ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!