Қримда газ қувури портлади

Қримда газ қувури портлади

Қримнинг Алушта шаҳри яқинидаги Виноградное қишлоғидаги газ қувурида авария юз берди ва ёнғин бошланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин ўрмон ҳудудига тарқалиб, деярли 4200 кв.м майдонни эгаллаган. Ёнғинни ўчиришга 90 нафар мутахассис ва 26 техника жалб қилинган. Қишлоқ зарар кўрмаган, дея хабар беради департамент.

Олег Крючков воқеа саботаж натижасида эмас, балки техник сабабларга кўра содир бўлганини даъво қилмоқда. Авария туфайли 14 та аҳоли пункти газсиз қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!