Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларини Одесса ва Харьков вилоятларини тарк этишга чақирди

Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларини Одесса ва Харьков вилоятларини тарк этишга чақирди

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси хавфсизлик нуқтайи назаридан ватандошларига Одесса ва Харьков вилоятларини тарк этишни тавсия қилди.

“Украинанинг Одесса ва Харьков вилоятларида кучайиб бораётган кескинлик ва беқарор вазият муносабати билан Қозоғистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси Қозоғистон фуқароларига ушбу ҳудудларни тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қилади”, дейилади дипломатик миссиянинг Telegram каналида эълон қилинган хабарда.

Элчихона қозоғистонликларга Украинадан Қозоғистонга икки қуруқлик йўналиши бўйича Польша ёки Молдова орқали, кейин эса тижорат ҳаво қатнови орқали боришни маслаҳат берди.

Дипломатик миссиянинг эслатишича, Қозоғистон фуқаролари Польша орқали кетаётганда Шенген визаси бўлиши керак. Элчихона, шунингдек, ватандошларини ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмасликка ва бундай вазиятда дарҳол хавфсиз жойга кириб олишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!