Қозоғистонда яна автобус бузилди: 40 нафар ўзбекистонлик музлаб қолишига оз қолди

Қозоғистонда яна автобус бузилди: 40 нафар ўзбекистонлик музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск йўлида йўловчи ташиш автобуси бузилди. Ундан 40 нафар ўзбекистонлик ва икки нафар қозоғистонлик ҳайдовчилар қутқариб қолинди. Бу ҳақда Қозоғистон фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Автобус Сариагаш-Екатеринбург йўналиши бўйича ҳаракатлаётган бўлган. Барча йўловчилар исиниш учун Когам қишлоғидаги мактабга олиб борилди.

Хабарда айтилишича, жабрланганлар йўқ, тиббий ёрдам ҳеч кимга керак бўлмади.

Ўтган ҳафтада Қозоғистонда шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Автобус носозлик туфайли трассада тўхтаб қолган. Автобусда 54 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган.

Шу кунларда Қозоғистонда кескин совуқ тушди. Республиканинг кўп қисмида ҳаво ҳарорати минус 45 даражага пасайди. Шунинг учун Остонада барча йўналишлар бўйича йўллар ёпиб қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!