Қозоғистонда миграция қонунини энг ўзбекистонликлар бузаётгани айтилди

Қозоғистонда миграция қонунини энг ўзбекистонликлар бузаётгани айтилди

Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, миграция қонунчилигини бузганлик учун 9800 хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилган. Шундан 1000 нафари мамлакатдан чиқариб юборилган.

“Қозоғистон миграция қонунчилигини кўпроқ Ўзбекистон фуқаролари бузяпти, асосан бу бўлиш туриш муддатига амал қилмаслик”, - дейилган хабарда.

Эслатамиз, ўзбекистонликлар Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача қолиши мумкин. Ишламоқчи бўлганлар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиб, яшаш ва ишлаш учун рухсатнома олишлари даркор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!