Қозоғистонда Макгрегорнинг қиёфадоши пайдо бўлди (видео)

Қозоғистонда Макгрегорнинг қиёфадоши пайдо бўлди (видео)

30 ёшли Бахрам Сапарбаев автотураргоҳ ишчиси бўлиб ишлаган. Бир марта ёш йигит ўз имижини ўзгартиришга қарор қилган.

Баҳрамга таниқли ирландиялик спортчига ўхшаши ҳақида биринчи бўлиб ҳамкасблари айтишган.

Бу ҳақда "sputniknews-uz.com" хабар берди.

Дастлаб қозоғистонлик ўзининг Макгрегорга ўхшашлигини киноя ила қарши олган, аммо кейин бу вазиятдан фойдаланишга қарор қилган.

У машҳур жангчининг юриши, мимикаси, ўзини тутишини такрорлашга ҳаракат қилган, кейинчалик ижтимоий тармоқларда саҳифалар очган.

Кўчаларда одамлар "Баҳрам Макгрегор"ни таний бошлашган ва ҳозирда уни тез-тез телешоуларга таклиф қилишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!