Қозоғистонда иқлим ўзгариши суръатлари иқлимшунос ва метеорологларнинг кутганиданда тезроқ амалга ошмоқда.

Қозоғистонда иқлим ўзгариши суръатлари иқлимшунос ва метеорологларнинг кутганиданда тезроқ амалга ошмоқда.

Бу ҳақида Казидрометга асосланиб, Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Синоптикларга кўра, дунёда иқлим ўзгариши суръати бир хил эмас. Евроосиё материгининг марказида жойлашган ва океандан анча узоқ масофада жойлашган Қозоғистон ҳудуди ер шарига қараганда жиддийроқ суръатда исиб бормоқда.

Иқлим ўзгариши Қозоғистоннинг турли минтақаларида турлича, шунингдек фасллар билан фарқлар яққол кўринмоқда.

"Иқлим биз кутганимиздан тезроқ ўзгариб бормоқда. Буни Остона шаҳри мисолида кўриш мумкин. Бизнинг шаҳар Улан-Батордан кейин дунёдаги иккинчи энг совуқ пойтахт хисобланади. Бироқ, сўнгги 20 йил ичида ўртача йиллик шамол тезлиги секундига 3.6 метрдан 2,8 метргача секинлашди. Шамолсиз кунлар сони кўпайиб, қор бўронли кунлари сони кескин камайди. Ва қиш ойлари ҳам изғирин қишдан юмшоқ қишга ўзгарди. Пойтахтда мутлақ минимал харорат 1893 йил январ ойида қайд этилган (-51.6°С). Аммо бу бир асрдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган. Биз сўнгги 20 йиллик учун рақамларни солиштирадиган бўлсак, 2012 йил декабрда хаво ҳарорати -40 даражагача пастлаганини кўришимиз мумкин. Тарихий рекорддан 11 даража иссиқроқ қиймат".

П/С: Ҳудудларда шамол генерацияларини барпо этишда биз келгусида кузатилиши мумкин бўлган иқлим ҳақидаги маълумотларни ишончли иқлим сценария моделларига мурожаат этиш ва шу асосида ишларни режалаштиримиз керак бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!