Қозоғистон ва Россия Федерацияси разведка хизматлари Афғонистондан гиёҳванд моддаларни етказиб бериш каналини йўқ қилди

Қозоғистон ва Россия Федерацияси разведка хизматлари Афғонистондан гиёҳванд моддаларни етказиб бериш каналини йўқ қилди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари россиялик ҳамкорлар билан ҳамкорликда шимолий йўл деб аталадиган афғон гиёҳванд моддалар контрабандаси каналини йўқ қилди.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

"Жорий йилнинг август ойида Россиянинг чегарадош вилоятларидан бирида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган халқаро гуруҳнинг икки нафар аъзоси қўлга олинди, тинтув чоғида улардан 50 килограммга яқин гашиш олинди Қора бозорда унинг нархи 500 минг долларни ташкил қилиши мумкин" - дейилади хабарда.

Мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!