Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда спортни ривожлантиришга қанча пул сарфланмоқда?

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда спортни ривожлантиришга қанча пул сарфланмоқда?

Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида спортга энг кўп маблағ сарфламоқда. Бу ҳақда қозоғистонлик спорт журналисти Иван Резванцев маълумот берди.
Қозоғистон
2023 йил декабрь ойида Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги раҳбари Эрмек Маржикпаев давлат томонидан ушбу соҳани ривожлантириш учун сарфланадиган маблағларни айтиб ўтган эди. Демак, ўтган мавсумда Қозоғистонда бу мақсадларга қарийб 300 миллиард тенге (626,9 миллион доллар) сарфланди: 62 миллиард республика буджети, 200 миллиард маҳаллий буджет ва яна 29,5 миллиард «Sport Qory» жамғармаси.
Қозоғистоннинг 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги натижалари: 1 олтин, 3 кумуш, 3 бронза медали

Ўзбекистон
2024 йил январь ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев республика спорти эҳтиёжлари учун 2 триллион сўм (158 миллион доллар) ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
Ўзбекистоннинг 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги натижалари: 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали. Умумий ҳисобда 13-ўрин.

Қирғизистон
Жорий йилда мамлакатимиз Маданият вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия бошқармаси спорт эҳтиёжлари учун буджетдан 1,9 миллиард сўм (22,2 миллион доллар) молиялаштирилади.
Қирғизистоннинг 2024 йилги Олимпиада ўйинларидаги натижалари: 2 кумуш, 3 бронза медали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!