Қора денгизда Россия самолёти ва АҚШ дрони тўқнашиб кетди

Қора денгизда Россия самолёти ва АҚШ дрони тўқнашиб кетди

Бу ҳақда AFP АҚШ ҳарбийларига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги Қора денгиз узра Россиянинг Су-27 самолёти ва Қўшма Штатларнинг MQ-9 Reaper дрони тўқнашиб кетгани, натижада дрон халқаро сувларга қулаганини маълум қилди.

Оқ уй Жо Байден Қора денгиздаги Россия самолёти ва АҚШ дрони ўртасидаги ҳаво ҳодисаси ҳақида хабардор қилинганини айтди.

Орадан маълум вақт ўтиб, Қора денгиздаги воқеа юзасидан АҚШ Қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги баёноти эълон қилинди.

"Россиянинг иккита Су-27 самолёти бугун Қора денгиз устида халқаро ҳаво ҳудудида бўлган разведка миссиясини амалга ошираётган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг MQ-9 дронини хавфли ва нопрофессионал тарзда тутиб олди.

Тахминан 7:03 да (Марказий Европа вақти билан) Россиянинг Су-27 самолётларидан бири MQ-9 дрони винтига урилди. Натижада АҚШ Қуролли кучлари MQ-9 дронини халқаро сув ҳудудига қулатишга мажбур бўлди. Тўқнашувдан олдин бир неча марта Су-27 самолётлари ёнилғи ташлаб, MQ-9 олдидан эҳтиётсизлик билан, атроф-муҳитга зарар етказган ҳолда ва нопрофессионал тарзда парвоз қилди. Бу воқеа хавфли ва нопрофессионал бўлишидан ташқари, малаканинг етишмаслигини ҳам кўрсатади.

Бизнинг MQ-9 дронимиз халқаро ҳаво ҳудудида нормал ишлаётган эди, у Россия самолёти томонидан тутиб олинган ва уриб туширилган, натижада MQ-9 ҳалокатга учраган", — дейди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Европа ва Африкадаги қўмондони генерал Жеймс Б. Хекер.

"Аслида, русларнинг бу хавфли ва нопрофессионал ҳаракати иккала самолётнинг ҳам ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин эди", — дея қўшимча қилди Хекер.

Ҳозирча Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги бу маълумотга изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!