Қора денгиз: тарих, бетакрор табиат ва таъмлар уйғунлиги

Қора денгиз: тарих, бетакрор табиат ва таъмлар уйғунлиги

Туркия — бир кунда тўрт фаслни ҳис этиш мумкин бўлган ноёб масканлардан бири. Мамлакатнинг шимолий соҳилбўйи бўйлаб чўзилган Қора денгиз минтақаси ям-яшил табиат манзаралари ва мусаффо ҳавоси билан йил давомида сайёҳларни ўзига ром этади. Бироқ қиш келиши билан бу ҳудуд бутунлай янгича қиёфада намоён бўлади. Оппоқ қор тоғлар-у водийларга сеҳрли тус бағишлайди, тарихий обидалар, шифобахш термал булоқлар, замонавий чанғи марказлари ҳамда асрлар давомида сайқал топган бой ошхона анъаналари бирлашиб, минтақани янада жозибали манзилга айлантиради. Ушбу ҳудуд National Geographicнинг 2026 йилги “Дунёнинг энг яхшилари” рўйхатидан ўрин олган.

Шарқий Қора денгиз: қишнинг сеҳрли манзаралари

Шарқий Қора денгиз минтақасида қиш фасли кўзни қувнатувчи таровати билан ажралиб туради. Айниқса Орду ва Гиресуннинг тоғ-у адирлари ҳамда соҳил манзаралари қишнинг сокин нафасида янада мафтункор кўриниш касб этади. Бозтепе сари панорамик канат саёҳати, Улугўлдаги бунгаловларда осойишта ҳордиқ чиқариш, Cиттаслоw мақомига эга сокин масканда қор билан қопланган Ясон Бурну черковини томоша қилиш — буларнинг бари Ордуни қишда бетакрор манзилга айлантиради. Шу билан бирга, шифобахш иссиқ булоқлари билан машҳур бўлган Чамбаши платоси ва Чамбаши чанғи курорти янада чуқур таассурот изловчилар учун айни муддао. Бу ҳудудда қиш — шунчаки фасл эмас, балки табиат ва тарих уйғунлигида яралган унутилмас кечинмадир.

Маҳаллий маданиятни чуқур ҳис қилишни истаганлар учун эса Кушкўй алоҳида эътиборга лойиқ. ЮНEСКОнинг “Зудлик билан муҳофаза қилиниши зарур бўлган номоддий маданий мерос” рўйхатига киритилган машҳур ҳуштак тили бу қишлоққа ўзига хос мазмун бағишлайди.

Бундан ташқари, Қора денгиз дурдонаси Трабзон ва ЮНEСКО рўйхатига киритилган Сумела монастири оппоқ қор бағрида янада сеҳрли ва ҳайратомуз кўринади. Мачка ва Эрикбели яйловлари ҳамда Узунгўл эса қиш фаслида бамисоли сирли эртакка айланади.

Ризеда қиш келиши билан тоғлар сукунатга чўмади, оппоқ қорга бурканган Зил қалъаси ва Шенюва кўприги гўё ўтмишдан ҳикоя қилаётгандек таассурот уйғотади, Айдер яйлови эса термал булоқлари ва улуғвор тоғлари билан қишнинг чинакам манзарасини яратади. Шунингдек, Овит тоғининг қорли ёнбағирлари, Качкар ва Кафкасўр яйловлари, Шавшат шаҳарчаси ҳамда Жамили биосфера ҳудуди қишда табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариш имконини беради.

Ғарбий Қора денгиз: эртакнамо қиш

Болу бетакрор ўрмонлари билан Ғарбий Қора денгизнинг қишки саёҳатлари учун энг машҳур масканларидан биридир. Абант кўли ва Едигўллер миллий боғи атрофида қишки сайрлар, табиатни суратга олиш ҳамда тоғ уйларида ҳордиқ чиқариш энг оммалашган машғулотлардандир. Минерал манбаларга бой ушбу ҳудудда Гўйнук ва Мудурну каби Cиттаслоw мақомига эга сокин шаҳарчалар ҳам жойлашган. Қолаверса, Сафранболудаги Усмонийлар даврига оид уйлар, барқарор маҳаллий меъморчилик ва тош ётқизилган кўчалар шаҳарга мислсиз гўзаллик бағишлайди.

Қора денгизнинг қишки таъмлари

Қора денгиз ошхонаси қишнинг қаҳратонига ўзига хос ёрқинлик бахш этади. Нонуштада иссиқ тортиладиган, табиий сариёғ, маккажўхори уни ва маҳаллий пишлоқ билан тайёрланадиган куймак, ични иситувчи карам шўрваси, ёзда тайёрланиб қишда дастурхонга тортиладиган тузламалар ҳамда совуқ ойларида янада тотли бўладиган ҳамси — буларнинг барчаси минтақанинг бой таъмлар оламини намоён этади. Акчаабат кўфтаси, Ҳамсикўй сутли гуруч ширинлиги, Самсун анъанавий пидаси ҳамда Сафранболу локуми ўзининг бой таъми билан машҳур. Ризеда етиштирилган чой баргларидан дамланган иссиқ турк чойи эса ҳар лаҳзага илиқлик бағишлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Тезкор хабар: Эрон АҚШ базалари томон янги авлод ўта оғир ракетасини учирди

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўналиши бўйлаб янги авлод ўта оғир ракетасини учирди.

Эрон олий раҳбарига уюштирилган ҳужум қандай тайёрланган эди?

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган.

Эроннинг асосий мақсади нима?

Мамлакатнинг тактикаси бир неча босқичдан иборат.

Масуд Пезешкиан Яқин Шарқ етакчиларига мурожаат йўллади

Эрон Президенти Масуд Пезешкиан зарбалардан сўнг Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларига мурожаат қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Эрон давлати ўз фаолиятини давом эттирадими?

Германия канцлери Фридрих Мерц Эронда Сурия инқирозига ўхшаш вазият такрорланишини истамаслигини билдирди.

Россия Эронга АҚШ ҳарбий кучларининг жойлашуви ва ҳаракати ҳақида разведка маълумотлари бермоқда

Қайд этилишича, Теҳронга берилган маълумотларнинг катта қисми Россиянинг сунъий йўлдошлари орқали олинган тасвирлардан иборат.

Трамп: "Эрон қўшниларидан узр сўради ва таслим бўлди"

Оқ уй раҳбари бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Оқ уй Эронга берилган зарбаларни видеойўйин кадрлари билан намойиш этди

Оқ уй матбуот хизмати Х (Twitter) орқали "Эпик ғазаб" амалиёти пайтида Эронда берилган зарбаларнинг видеоларини эълон қилди.

Қатар Мудофаа вазирлиги мамлакатга қилинган ракета ҳужуми ҳақида баёнот берди

Бу ҳақда амирлик Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Буюк Британия HMS Prince of Wales авиаташувчи кемасини Яқин Шарққа жойлаштиришга тайёрламоқда

Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди, қурбонлар бор

Бу ҳақда Эрон давлат радио ва телевидениеси хабар берди.

Brent нефтининг нархи 86 доллардан ошди

Ҳормуз бўғозининг ёпилиши нефть таъминотида узоқ вақт давомида узилишларга олиб келиши мумкин, бу эса “қора олтин” нархининг кўтарилишига олиб келади.

Медведев араб давлатларига АҚШ базалари улар учун таҳдид эканини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.

Эронга қарши уруш яна бир неча ҳафта давом этиши мумкин

Бу ҳақда Axios манбаларига таяниб хабар берди.

Трамп Эронга кескин талаб қўйди

Трамп Эронни «шартсиз таслим бўлишга» чақирди.

Италия мудофаа вазири: Исроил ва АҚШ халқаро қонунларни бузди

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.

Эрон янги ҳужумлар тўлқинини бошлади

IRIB ахборот агентлиги хабар беришича, Эрон ракета ҳужумларининг янги тўлқинини бошлади.

Эрон Абу-Дабидаги АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди

Эрон Абу-Даби халқаро аэропорти яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий штаб-квартирасига зарба берди, деб хабар қилди IRIB ўзининг Telegram каналида.

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Оқ уй: АҚШда кўпчилик билмайдиган қурол захиралари мавжуд

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт 5 март куни Time журналига маълум қилди.

Экспертлар: Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо йўқ

Экспертлар фикрича, Испанияда НАТО билан боғлиқ ечилмас муаммо мавжуд эмас.

Демак... Эрон Озарбайжонга хужум қилмаган

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.

Эрон Озарбойжонга қилинган дронлар ҳужумида Исроилни айблади

Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.

БМТ Эрондаги мактабда рўй берган мудҳиш ҳодисани текширишни талаб қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.

Эрон Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди – Яқин Шарқдаги низо кучаймоқда

Эрон Payshanba куннинг эрталабида Исроилга ракета ҳужумлари амалга оширди. Бу АҚШ подводная қайиқлари Эрон ҳарбий кемасини торпедо қилганидан сўнг Яқин Шарқдаги низонинг олтинчи куни ҳисобланади.

Лавров: АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эрон билан урушга тортмоқчи

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил Форс кўрфази давлатларини Эронга қарши ҳарбий амалиётларга жалб қилишни мақсад қилмоқда.

Россия Федерация Кенгаши НАТО раҳбарининг Эрон бўйича баёнотига жавоб берди

Россия Федерация Кенгаши Халқаро ишлар қўмитаси раиси Григорий Карасин НАТО раҳбариятининг Эрон ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Исроил ва АҚШ ҳужумлари: 3 мингдан ортиқ эронлик аскар ҳалок бўлгани айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Узлуксиз 4 кун компютер ўйинларини ўйнаган бола вафот этди

Тайванлик талаба тўрт кун ва уч кеча давомида компютер ўйинларини ўйнаган. Тўртинчи тунда талаба ҳожатга турмоқчи бўлганида, бирдан оғриқдан қичқириб, хушидан кетган.