Қодиров нима учун шифохонага тушди?

Қодиров нима учун шифохонага тушди?

Чечинистон президенти Рамзан Қодиров шамоллаш туфайли шифохонада ётиб чиққани ҳақида маълум қилди.

Қодировнинг сўзларига кўра, оғир об-ҳаво шароитида тоғларда амлага оширган икки кунлик текширувидан сўнг у бироз шамоллаб қолган .

- Натижада биро ноқулайлик, ҳарорат ва грипп, - деб ёзган Қодиров ўзининг телеграм-каналида.

Президентнинг қайд этишича, касаллик вақтида унинг муҳим сафарлари бўлган ва шу сабаб Чеченистон президенти вазифасини вақтинчалик бажариш вазифасини мамлакат ҳукумати раиси Мусулмон Хучиевга топширган .

Шунингдек, Қодиров хабар беришича, айни пайтда у ўзини яхши ҳис этмоқда. 16 февралдан президент ўз вазифасини тўла бажаришга киришган.

Чеченистон раҳбари барчага турли кўнгилсизликларни осон енгиб ўтиш учун мунтазам спорт билан шуғулланишни маслаҳат берган.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!