Қирғизистонлик жиноий авторитет учун 5 миллион доллар таклиф этилди

Қирғизистонлик жиноий авторитет учун 5 миллион доллар таклиф этилди

 

 

 

АҚШ Давлат департаменти қирғизистонлик жиноий авторитет Камчибек Колбаев ҳақида маълумот бериш учун пул мукофотлари миқдорини оширди. Энди у ҳақда маълумот бериш 5 миллион долларга баҳоланади. Бу ҳақда Давлат департаментининг веб-сайтида хабар берилди.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги мукофот «Қамчибек Колбоевнинг ҳибсга олиниши, судланишига олиб келадиган ёки унинг жиноий ташкилотининг молиявий оқимлари йўлларини тўсишга ёрдам берадиган маълумотлар учун» оширилганлиги ҳақида хабар берди.

Колбаев 2000 йилда жиноий раҳбарлик ва яна икки кишини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилган. Унга 25 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Орадан олти йил ўтгач, у қамоқдан қочиб кетади. 2007 йилда АҚШ Давлат департаменти Колбаевни Қирғизистондаги энг нуфузли жиноий гуруҳ раҳбари деб таърифлаган эди. 2008 йилда у энг катта жиноятчи деб эътироф этилган.

Департаментнинг таъкидлашича, охирги марта Колбаев 2020 йил октябр ойида Бишкекда жиноий ташкилот тузгани ва унда қатнашгани учун ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!