Қирғизистон ўз фуқароларини Россияга бормасликка чақирди

Қирғизистон ўз фуқароларини Россияга бормасликка чақирди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини зарурат бўлмаса, Россияга саёҳат қилмасликка чақирди.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси бошлиғи Бакит Қодиров маълум қилди. Унга кўра, Россия томони чегарани кесиб ўтишда текширувларни кучайтирган.

"Айни пайтда Россияда терроризмга қарши кураш олиб борилмоқда. Мамлакатдан чиқиш ва киришда текширувлар кучайтирилди. Шу боис элчихона Россияга киришни олдиндан режалаштиришни ва зарурат бўлмаса, унга бормасликни тавсия қилади, бу ҳақда барча диаспоралар хабардор қилинади”, — деди Қодиров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!